АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияда “Норозилар марши” ҳаракати намойишлари куч билан тарқатиб юборилганини қоралади.

Европа комиссияси расмийси Кристиан Хохманн иттифоқ ташқи ишлар вазирлари Россия делегацияси билан кутилаётган учрашув чоғида Москва ва Петербург шаҳарларида содир бўлган воқеаларни муҳокама қилиш мақсадида эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирлар тинч норозилик намойишига чиққан намойишчиларга қарши ўта қўпол тарзда куч ишлатилганидан қаттиқ хавотирда. Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти расмийси Дана Перино берган баёнотда ҳам бу воқеадан чуқур хавотир билдирилган.