Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат мухолифати талаби билан таклиф этиладиган конституция янги лойиҳасини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда 16 апрел куни мухолифат вакиллари билан учрашган Қирғизистон Бош вазири Алмаз Атамбоев маълум қилди ва у мамлакат қонунчилик палатасига мамлакат конституциясига ўзгаритириш киритиш бўйича мухолифат таклифини муҳокама этишга кўрсатма берди.
“Алмаз Атамбоевнинг бизга маълум қилишича, президент Бақиев у билан суҳбатда Конституциянинг бизга маъқул келган лойиҳасини қабул қилишга тайёрлиги ва агар уни маъқул, деб топса, парламентга жўнатилган аввалги лойиҳани қайтариб олиб, уни яна кўриб чиқишга розлигини билдирган”, дея бу ҳақда маълумот берди Қирғизистон парламентининг Конституцион қонунчилик қўмитаси раҳбари Исҳоқ Масалиев. Олти кундан буён Бишкекда давом этаётган намойишларда эса қирғиз мухолифати тарафдорлари мамлакатда муддатдан аввал президент сайлови ва конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда.