Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Ироқдаги вазиятни туркиялик ҳамкасби Абдулла Гул муҳокама қилиш мақсадида Анқарага келди.

Маълум бўлишича, М.Мутаққий Туркияга сафарини олдиндан эълон қилмасдан амалга оширмоқда. Унинг Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон билан ҳам учрашуви режалаштирилган.