АҚШнинг Виржиния Техника университети талабалар шаҳарчасидаги қотилликни Жанубий Корея фуқароси, 23 ёшли Чо Сенг Ху исмли талаба амалга оширгани аниқ бўлди.

Университет талабалар шаҳарчасида рўй берган фожеа оқибатида 32 киши нобуд бўлди. Талабаларни ўққа тутгач, жанубий кореялик талаба ўз жонига қасд қилди. Хабарларга кўра, у душанба куни тонгда аввал ётоқхонада, икки соатдан кейин эса дарсхонада бўлган талабаларга қарата ўт очган. Бу АҚШдаги таълим даргоҳига қилинган энг қонли ҳужум, дея эътироф этилмоқда.
“Мамлакатимиз аҳли Виржиния Техника университетида ўз яқинларини йўқотганлар билан бирга қаттиқ қайғу чекмоқда. Биз вафот этганлар хотирасини қалбларимизда сақлаймиз ва ибодатларимизда уларни ёд этамиз”, - деди қонли фожеа юзасидан чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш.