МДҲ давлатлари ҳудудидаги ҳаво компаниялари учиш хавфсизлиги бўйича анча ёмон кўрсаткичга эга.

Сешанба куни Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси эълон қилган ҳисоботда шундай хулоса берилган. Ҳисоботда келтирилишича, МДҲ давлатларида авиация фалокатлари дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 13 баробарга кўп. Бу ҳудуддаги ҳаво инцидентларига, асосан, ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, диспетчер билан алоқадаги хатолик, экипажнинг тегишли малакага эга эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилади.