БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Афғонистонда ташкилотнинг беш вакили ўлдириб кетилгани муносабати билан баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, жаноб Пан Ги Пун БМТ беш ходими ўлими, шунингдек, мамлакатда тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони ортаётганидан чуқур қайғуда. Сешанба куни Қандаҳор вилоятида БМТга тегишли машина йўл четига ўрнатилган минага учраши оқибатида беш киши — бир афғонистонлик ва тўрт нафар Непаль фуқароси қурбон бўлди. Улар БМТнинг маҳаллий идорасида қўриқчи бўлиб ишлаган.