Американинг ҳафта аввалида оммавий қотиллик содир этилган Виржиния университетида мотам маросими бўлиб ўтди.

Унда АҚШ президенти Жорж Буш ҳам иштирок этди ва бу қотиллик туфайли ҳалок бўлган 32 одам хотирасига то 22 апрелга қадар бутун мамлакат бўйлаб мамлакат байроқларини тушириб қўйишга кўрсатма берди. Виржиния университети президенти Чарлз Стиджер эса мотам маросимда шундай чиқиш қилди:
“Бутун мамалакат ва дунё бўйлаб келаётган ҳамдардлик сўзлари қалбимизга далда бўлди. Бу сўзлар ушбу фожеани енгишимизда кўмак бермоқда”.
Кеча 32 одамни ўлдирган қотилнинг исми эълон қилинди. У Жанубий Корея фуқароси, 23 ёшли студент Чо Сен Ху бўлиб чиқди. Талабалар ётоқхонаси ва дарсхонасини ўққа тутиб, бегуноҳ талабаларни ўлдирганидан сўнг студент ўзини ўзи отиб ташлаган. Маълумотларга кўра, қотил хат қолдирган ва унда “пулдор йигитлар”, “ёлғончилар”, деган сўзлар бор. АҚШ Давлат департаменти эса Виржиния университетидаги қотиллик мамлакатда ўқиётган хорижлик талабалар сони камайишига олиб келмаслиги кераклигини таъкидлади.