Женевада БМТ етакчилигида ироқлик қочқинлар масаласига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

“Хюман Райтс Вотч” ташкилоти АҚШ ва Британия расмийларини зудлик билан бу масала ечимига эътибор қаратишга чақирмоқда.
Халқаро “Қизил хоч” ташкилоти директори Анжело Гнэдингер: “Портлашлар, ҳудкушлар, отишма, ўғирлик, қотилликлар, вайронгарчилик, мажбуран қувғинга юз тутиш — миллионлаб ироқликларнинг бугунги ҳаёт ҳақиқати шундан иборат бўлмоқда. Бир неча йилдан буён зулм-зўравонлик давом этаётган мана шундай аянчли вазиятда бу фалокатни бирор талофотсиз бошдан кечирган ироқлик оилалар жуда озлигига ҳайратланиш ўринлими?”, - деб мурожаат қилди ажумандаги нутқида.