Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 19 январь куни суди бошланадиган мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниëзовага қўйилаётган айблар сиёсий мотивларга эгалигини билдирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати У.Ниëзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, хорижий ҳукуматлар пули билан ижтимоий тартибсизлик келтириб чиқарувчи материалларни тарқатганликда айбламоқда. Агар суд бу айбларни асосли топса, У.Ниëзова 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.