Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон Натанц шаҳридаги заводда ядровий ёнилғи ишлаб чиқаришни бошлади, деб эълон қилди.

Агентлик ҳисоботида айтилишича, бу заводда уранни тўйинтирувчи мослама – 1300 та центрифуга ва центрифуга каскадлари ўрнатилган. БМТ Хавфсизлик кенгаши уранни тўйинтиришни тўхтатишни талаб қилиб, киритган сакнцияларга қарамасдан Эрон ядровий ёнилғи ишлаб чиқариш дастурларини давом эттирмоқда.