Украина Конституцион суди президент Виктор Юшченконинг парламентни тарқатиш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармони юзасидан маҳкамани давом эттирмоқда.

Суд бу фармон Украина бош қонунига мос ёки зид эканига оид масалани ҳал қилиши лозим. Айни вақтда суд биносини 10 мингга яқин мухолифат тарафдори пикет қилмоқда. Чоршанба куни эрталаб милиция махсус бўлинмаси пикетчиларни тарқатишга ҳаракат қилди. “Бизнинг Украина” партияси ва Юлия Тимошенко бошчилигидаги блокнинг Олий Рададаги бир неча вакили милиция томонидан калтаклангани маълум қилинди. Киевдаги Мустақиллик майдонида эса амалдаги коалиция тарафдори бўлган 7 мингдан ортиқ одам намойиш ўтказмоқда.