Резолюцияда айтилишича, президент Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович ўртасидаги жорий тортишувнинг асл сабаблари инқилобдан сўнг бошланган ислоҳотларнинг поёнига етмаганидадир. Бунинг оқибатида мамлакатдаги кучларнинг тақсимланишида муҳим масалалар муҳокама этилмаган ва “ўйин қоидалари” тўлиқ белгиланмаган. Европарламент депутатлари Украина раҳбариятини юзага чиққан сиёсий бўҳронни “тез, демократик ва қонуний йўл билан ҳал этиш”га чақирди.