Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қоҳирада Миср раҳбари Ҳусни Муборак ва бош вазир Аҳмад Назиф билан учрашди.

Хабарларга кўра, президентлар учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ва халқаро майдондаги вазият муҳокама этилган. Музокарадан сўнг президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига оид шартномага имзо қўйди. Ўзбекистон раҳбари Араб давлатлари лигаси бош котиби Амр Муса билан ҳам учрашди.