Мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниëзова устидан 19 апрель куни бошланиши кутилган суд жараёни номаълум муддатга қолдирилди.

Умида қариндошларининг “Озодлик” радиосига маълум қилишича, судья жиноят иши бўйича тўпланган материаллар билан танишиб чиқишга улгурмагани боис, судни номаълум муддатга кечиктиришга қарор қилган. У.Ниëзова чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, хорижий ҳукуматлар пули билан ижтимоий тартибсизлик келтириб чиқарувчи материалларни тарқатганликда айбламоқда. Агар суд бу айбларни асосли топса, У.Ниëзова 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.