АҚШ ҳукумати яна бир Эронни янги санкциялар эҳтимолидан огоҳлантирди.

Бундай огоҳлантирув Халқаро атом энергияси агентлиги Теҳрон Натанцдаги заводда ядровий ёнилғи ишлаб чиқаришни бошлади, деб эълон қилганидан сўнг янгради. Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши талабларига зид равишда ядровий ёнилғи ишлаб чиқармоқда. Оқ уй расмийсининг таъкидича, Эрон етакчилари бу ҳаракати билан мамлакатнинг янада яккаланишига олиб келмоқда.