Эрон ахборот агентлигининг билдиришича, бу ҳақда Али Ларижоний ва Солана ўзаро телефон мулоқоти чоғида келишиб олган. Ҳ.Солананинг матбуот котиби ҳам бу хабарни тасдиқлади, бироқ учрашувга оид қўшимча маълумотни ошкор этмади. Ўтган ойда БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар қабул қилган эди.