Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари мухолифат раҳбари Феликс Қуловни шу ҳафта мухолифат уюштирган намойишда содир бўлган тартибсизликлар юзасидан бир неча соат давомида сўроқ қилди.

Мухолифат президент Қурманбек Бақиев истеъфоси ва конституциявий ислоҳотлар талаби билан ўтказаётган намойишлар чоғида 19 апрель куни зўравонлик юз берганди. Мухолифат раҳбарлари зўравонлик ғаламислар томонидан уюштирилганини таъкидламоқда. Ф.Қулов сўроққа чақиртирилган Миллий хавфсизлик қўмитаси биноси олдига мухолифатнинг юзлаб тарафдори йиғилди.