Россиялик таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзларига жуда қўпол муносабатда бўлганидан норозилик билдирди.

Россиядаги таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Лев Пономарёв “Озодлик”ка берган интервюсида ўзи ва тўрт сафдоши милиция томонидан мажбурий ушлаб турилганини айтган. Улар уч соатча ушлаб турилгандан кейин қўйиб юборилган. Москва Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева расмийларнинг ҳаракатини инсон ҳуқуқининг қўпол равишда топталиши, деб баҳолади.