Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳридаги рейдлари давомида фаластинлик 2 жангарини отиб ўлдирди.

Фаластиндан олинган хабарларга кўра, жангарилар “Ал-Ақса жабрдийлари бригадаси” гуруҳи аъзосидир. Яқин Шарққа оид бошқа хабарда Исроил молия вазири Авраҳам Ҳиршон уч ойга истеъфо бергани айтилади. Вазир давлатга тегишли пулни ўзлаштирганлик, фирибгарлик ва қонунга тўқсинлик қилганликда айбланмоқда.