Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳроннинг олдини олишнинг ягона йўли конституциявий ислоҳот ўтказиш эканини билдирди.

У мамлакатни бошқариш тўғрисидаги янги ҳужжатда ҳокимиятнинг уч органи ваколатлари мувозанатлашганини маълум қилди. Шунингдек, бош вазир мухолифат етакчилари билан музокаралар ўтказишга тайëрлигини айтди. Бишкекда мухолифатнинг президент истеъфоси ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш талаби билан бошлаган норозилик намойишлари бир неча кун давом этди. Намойишининг тўққизинчи кунида ички ишлар ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин гранаталари ишлатиб, намойишчиларни тарқатиб юборганди.