Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатдаги сиёсий бўҳронга барҳам бериш мақсадида бош вазир Виктор Янукович билан музокара ўтказди.

2 апрель куни Украина раҳбари парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Бироқ В.Янукович президент қарорига бўйсунмаслигини маълум қилгандан сўнг мамлакатдаги сиёсий бўҳрон авж ола бошлаганди. Айни пайтда Киевда бош вазир тарафдорлари ва мухолифат вакилларининг норозилик намойишлари давом этмоқда.