Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари тузилманинг Марказий Осиёга оид янги стратегияси лойиҳасини муҳокама этмоқда.

Хабарларга кўра, бу стратегия ҳозир ЕИга раислик қилаётган Германия етакчилигида ишлаб чиқилган. ЕИнинг энергия манбаларини кўпайтиришга қаратилган стратегияни иттифоққа аъзо 27 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлаш истагини билдирган.