Ўзбекистон ҳукумати “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Андреа Бергнинг аккредитациясини яна уч ойга узайтирди.

А.Бергнинг билдиришича, у 21 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашган. Учрашув чоғида вазир унга аккредитацияси уч ойга узайтирилганини маълум қилган. Ўзбекистонда қолаётган ягона халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти бўлмиш ҲРУ маълумотига кўра, сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги нодавлат ташкилотлар фаолиятини тўхтатган ва сиёсий айблов билан 15дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячисига узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинлаган.