АҚШ ҳарбийлари Ироқда худкуш кимса ҳужум уюштиргани оқибатида америкалик тўққиз нафар аскар нобуд бўлганини билдирди.

Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужум Бағдоддан шимоли-шарқда жойлашган Дияла вилоятида амалга оширилган. АҚШ ҳарбийлари баёнотига кўра, портлаш оқибатида 20 нафар Америка аскари ва Ироқ фуқаролари яраланган.