Афғонистоннинг Мустақил инсон ҳуқуқлари қўмитаси вояга етмаган болаларнинг толиблар томонидан жаллод каби ишлатилиши борасида жиддий ташвиш билдирди.

Яқинда толиблар вояга етмаган бола бир маҳбусни қатл этаётгани акс этган тасвирни Интернетда жойлаштирган эди. Инсон ҳуқуқлари қўмитаси вакили Ҳингамеҳ Анварийнинг айтишича, вояга етмаган болалардан зиддиятларда фойдаланиш уларнинг руҳий аҳволига таъсир этади ва бундай ҳаракатлар ҳар қандай қонунларга зиддир.
“Болалардан ҳар қандай уруш ва зиддиятларда фойдаланиш исломий ва халқаро ҳуқуқ нормаларига ўта зиддир”, - деди Ҳ.Анварий.
БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ толибларнинг ёш болалар хизматидан фойдаланишини “жиноят”, дея баҳолади.