Қирғизистон расмийлари ҳукумат мухолифат тарафдорларини таъқиб қилаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Давлат котиби Отахон Мадумаровнинг билдиришича, жиноятчиликка қарши олиб борилаётган кураш “сиёсий қувғин” билан адаштирилмаслиги даркор. Бу баёнотдан бир кун аввал Бишкекда мухолифатнинг икки таниқли вакили - Умурбек Абдураҳмонов ва Умурбек Суваналиев ҳибсга олинганди.