Тожикистон Олий суди мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишда айбланган икки шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

2005 йилда амалга оширилган қўпорувчилик оқибатида ўнга яқин фуқаро тан жароҳати олган эди. Суд раиси Нор Нуровнинг билдиришича, бу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган 9 шахс ҳам 28 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган. Хабарларга кўра, айбланувчиларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.