АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун 26 апрел куни Норвегияга боради.

Йиғилишда Афғонистон, АҚШнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Чехия ва Польша ҳудудларига жойлаштириш ва Косова мақоми каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда. Давлат департаментига кўра, Осло учрашувида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам қатнашади.