Ироқнинг Бағдод, Бақуба, Мосул ва бошқа шаҳарларида кузатилган зўравонликлар оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмди.

Мосулдаги зўравонликларда Ироқнинг бодибилдинг бўйича собиқ чемпиони Али ал-Баётий ҳалок бўлди. Бақубада эса худкушнинг полиция участкасига уюштирган ҳужумида 4 киши ўлди, 16 одам жароҳатланди. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги тарқатган маълумотга кўра, ўтган ҳафтада америкалик ҳарбийлар Бағдод шимоли-ғарбида ўтказган амалиёт чоғида “Ал-Қоида” ҳаракати раҳбарларидан бири йўқ қилинган. Шунингдек, Буюк Британия қўмондонлиги ўзининг бир аскари нобуд бўлганини маълум қилди.