Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяси раиси Горан Ленмаркер жорий ҳафта охирида Марказий Осиё давлатларига сафар қилади.

Хабарларга кўра, Г.Ленмаркер 27 апрелдан 4 майгача Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлди. Қозоғистон 2008 йилда ЕХҲТ парламент ассамблеясининг йиллик мажлисига мезбонлик қилади. Жорий йил февралида Г.Ленмаркер Туркманистонда бўлган эди.