Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин Москванинг Новодевичье қабристонида дафн этилди.

Б.Ельциннинг дафн маросимида Россия президенти Владимир Путин, собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв, АҚШнинг собиқ президентлари катта Жорж Буш ва Билл Клинтон ҳамда бир қанча таниқли сиёсатчи ва давлат арбоблари иштирок этди. Марҳум билан видолашиш маросими Москвадаги Халоскор Исо черковида бўлиб ўтди. Унда иштирок этган давлат раҳбарлари ва оддий фуқаролар Б.Ельцин оила аъзоларига таъзия изҳор этди. 25 апрель Россияда мотам куни, деб эълон қилинди.