25 апрел куни АҚШдаги "Dow Jones” биржасида етакчи саноат корхоналари акцияси савдоси хажми тарихда биринчи марта ўн уч мингдан кўп, яъни, рекорд даражада юқори кўрсаткич билан ёпилди.

Биржа таҳлилчилари фикрича, йирик компаниялар, жумладан “Pepsi”, “Boeing” ва “Аmazon.com” компаниялари катта миқдорда даромад кўргани ҳақидаги хабарлар биржа фаолиятига ижобий таъсир этган.