Норвегия пойтахти Ослода НАТО Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви бошланади.

Йиғилишда АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Чехия ва Польша ҳудудларига жойлаштириш масаласи муҳокама этилиши режаланган. Россия бу ўзининг миллий ҳавфсизлигига таҳдид солишини таъкидлаб, норозилик билдирмоқда. НАТОга аъзо айрим давлатлар ҳам бу режага хайрихоҳ эмас. НАТО-Россия кенгашининг Осло учрашувида Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади.