Эрон кунига беш мингга яқин афғонистонлик қочқинни ўз ватанига қайтариб юбормоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замари Башарий расмий Кобул келаётган қочқинларни қабул қилишга тайёр эмаслиги боис Эрон ҳукуматини афғонистонлик қочқинлар масаласида тоқатли бўлишга чақирди.
“Бизда жиддий муаммолар мавжуд. Озиқ-овқат, турар-жой етишмайди, оилалар ҳам тарқаб кетган”, - деди З.Башарий.
Жорий ой бошида Покистон ҳукумати ҳам ўз ҳудудида ноқонуний тарзда яшаб турган афғонистонлик қочқинларни мажбуран депортация қилишни бошлаб юборганини маълум қилган эди. Айни пайтда Эронда икки миллионга яқин афғонистонлик қочқин борлиги тахмин қилинмоқда. БМТ ва Покистон расмийларининг ҳисоб-китобига кўра, 2,4 миллион афғонистонлик қочқин Покистонда истиқомат қилади.


* * * * * * * * * *