Покистон президенти Парвез Мушарраф жума куни икки кунлик ташриф билан Босния-Герцеговинага келади.

Хабарларага кўра, Покистон раҳбари ўз сафари чоғида Босния-Герцеговина расмийлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги бир неча шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Босния-Герцеговинага келишдан аввал П.Мушарраф Испания ва Польшада бўлади, сўнгра Туркияга жўнаб кетади.