Испаниянинг “Эл Паис” кундалик нашрига интервью берган П.Мушаррафнинг билдиришича, айни пайтда покистонликларнинг кўп қисми Америкага қарши ҳамда АҚШнинг Эронга ҳужуми жамиятдаги нафратнинг кучайишига туртки бўлади. Шунингдек, П.Мушарраф фикрича, Афғонистон ва НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар толибларга қарши курашда мағлуб бўлмоқда. Расмий Кобул эса Покистонни жангариларни қўллаб-қувватлашда айблаб, ўз мағлубиятини ошкор қилмасликка уриняпти.