Бишкекда Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган келишувни имзолади.

Шунингдек, Н.Назарбоев Қирғизистон парламенти спикери Марат Султонов ва бир қанча расмийлар билан ҳам музокаралар ўтказди. Қозоғистон раҳбари парламент депутатларини собиқ президент Асқар Ақаев даврида чегара келишуви тўғрисида имзоланган ҳужжатни ратификация қилишга чақирди.
“Чегараларимизга оид келишув ратификация қилинганича йўқ. Чегаранинг ҳар бир метри, сантиметри ўлчаб бўлинган. Ишончим комилки, Қирғизистон Жўғўрқу Кенеши бу масалани кўриб чиқади ва ижобий ҳал этади, чунки бу ўзаро ишонч ва давлатларимизнинг келажагига оид масаладир”, - деди Қозоғистон раҳбари.