Туркиянинг Истанбул шаҳрида аҳоли зич яшайдиган маҳаллада кўп қаватли бино қулади.

Иморат деворлари остидан икки киши қутқариб олинди. Қолдиқлар остида яна қанча одам борлиги номаълум. Истанбул ҳокими Қодир Топбасга кўра, кўп қаватли бинонинг қулашига унга қўшни бўлган эски бинони бузаётган ширкат ишчиларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай бино фундаментига шикаст етказгани сабаб бўлган. Кўп қаватли бино қулашидан олдин унда яшовчи одамлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинган эди.