“Амнести Интернэшнл” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Хитой ҳукуматини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари талабларига риоя қилмаëтганликда айбламоқда.

Хитойдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган ҳисоботида унинг муаллифлари Пекинни келаси йили Олимпия ўйинларини ўтказиш баҳонасида ўзининг халқаро обрўсини яхшилашга уринаëтганини айтади. Шу билан бирга¸ “Амнести Интернэшнл” Хитой расмийларининг матбуот эркинлиги тўғрисидаги қабул қилган қарорини олқишлади.