Жаҳон банки раҳбари Пол Вулфовиц ўз лавозимини тарк этмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз¸ Вулфовиц ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, яқин танишини маоши йилига 200 минг долларлик ишга жойлаштириб қўйганликда айбланмоқда. Вулфовиц эса¸ дунëдаги қашшоқ мамлакатларнинг унинг ўз лавозимини тарк этишидан манфаатдор эмаслигини айтган. Айни пайтда Венесуэла президенти Хюго Чавез унинг мамлакати Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондининг сафидан расман чиқишини маълум қилган. Чавезга кўра¸ мазкур икки ташкилот кичик мамлакатларни эксплутация қилади. Чавез Венесуэла президенти этиб сайланганидан сўнг¸ унинг мамлакати Халқаро Валюта Фондидан олинган барча қарзларини тўлашга муваффақ бўлган эди.