Ироқдаги маҳбусларни қийнаганини тан олган ва харбий хизматдан четлаштирилган Британия армияси зобити бир йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳарбий 2003 йили Британиянинг Ироқдаги ҳибсхонасида ироқлик Баха Мусани қийнагани натижасида уни ўлдириб қўйганини тан олган. Ироққа оид бошқа хабарда Британия шахзодаси Гаррининг Ироққа бориши айтилади. Бу ҳақда мамлакат армияси маъмуриятининг етакчиси Сэр Ричард Даннат маълум қилган. Британия қироличасининг меросхўри шахзода Чарльзнинг 22 яшар ўғли лейтенат Гарри танкчилар дивизиясига етакчилик қилади. Аввалроқ шахзода Гарри Ироққа борса¸ маҳаллий жанггарилар учун асосий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақида турли гаплар пайдо бўлган эди. Айни пайтда АҚШ Давлат Департаменти эълон қилган ҳисоботда дунë бўйлаб террор ҳужумларидан нобуд бўлганлар сони 40 фоизга ортгани айтилади. Бу ўтган йилгига қараганда 20 минг нафар одамга кўп. Ҳисобот муаллифлари аксарият одамнинг Ироқдаги зўравонликлар қурбонига айланганини маълум қилади.