Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳрон расмийлари ўз ядровий дастуридан воз кечмаслиги ва Эронга нисбатан қилинган ҳар қандай ҳужумга жавобан муносиб зарба берилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Эрон раҳбарининг сўзлари айнан бугун жаҳоннинг олти етакчи давлати вакиллари учрашуви арафасида янгради. Бугун Лондонда учрашаётган АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва ЕИ вакиллари яқинда Эрон ядровий дастури бош музокарачиси Али Ларижоний ва ЕИ ташқи алоқалар бўйича мўтассадиси Хавьер Солано ўртасидаги Эрон ядровий дастурига оид Туркияда бўлиб ўтган учрашув натижаларини муҳокама этади.


* * * * * * * * * *