Туркиянинг иқтидордаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси 24 июнда умумхалқ сайлови ўтказиш тўғрисидаги режани мамлакат парламентига тақдим этди.

Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдуғон мазкур режани мухолифат вакиллари билдираётган ташвишларга жавобан эълон қилди. Мухолифат вакиллари Абдулла Гул президент этиб сайланса, давлат бошқарувида исломий ғояларни тарғиб эта бошлашидан ташвиш билдираётган эди. Кеча Туркия Конституциявий суди мамлакатда сиёсий бўҳрон авж олишига сабаб бўлган президент сайловининг биринчи босқичи натижаларини бекор қилди. Бош вазир Конституциявий суд қарорини “демократияга отилган ўқ”, дея таърифлади. Шунингдек, “Адолат ва Тараққиёт” партияси президентлик сайловларини парламентда овоз бериш жараёни орқали эмас, балки президентни умумхалқ сайловлар орқали тайинлаш режасини парламентга тақдим этишини маълум қилди.
"Парламентнинг демократик тизими қамал қилинди. Бу қамалдан қутулиш учун озчиликнинг кўпчиликка таъсирини камайтиришнинг ягона йўлнинг соҳиби миллатдир. Бу ишни миллат ҳал қилсин. Президентни миллатни ўзи сайласин”, - деди Туркия Бош вазири.