3-4 май кунлари Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган анжуман бошланади.

Унда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ҳам иштирок этади. Ироқда қон тўкилишини тўхтатиш маъсулияти Ироққа қўшни давлатлар зиммасига тушишини таъкидлаган Кондолиза Райс, бу жараёнда қўшни давлатлар барқарорлигига ҳам таҳдид борлигидан огоҳлантирди. Анжуман давомида АҚШ Давлат котибининг Эрон ва Сурия вакиллари билан музокара ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.