Бағдод жанубидаги Ал-Ҳилла шаҳарчасида миниавтобусга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 11 киши нобуд бўлди.

Пойтахтга яқин Ал-Маҳмудия шаҳарчасидаги ракета ҳужуми оқибатида уч фуқаро нобуд бўлди. Ал-Амара шаҳарчасида эса номаълум шахслар полиция ходимини ўлдириб кетгани хабар қилинмоқда. Ироқ хавфсизлик кучлари қўпорувчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида, Бағдод кўприкларида юк ташувчи машиналар ҳаракатига чеклов жорий этди.