Жаҳоннинг қудратли давлатлари Эронни уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, БМТ янада кескинроқ санкциялар жорий қилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Лондонда БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия вакилларининг Эрон ядровий дастурига бағишланган учрашуви бўлиб ўтмоқда. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, қудратли олти давлат сиёсатчилари Эрон билан музокаралар ўтказиш афзал йўл эканини қайд этди, бироқ лозим бўлса, расмий Теҳронга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши тўғрисида келишиб олган. Куни-кеча Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон тинч мақсадларда фойдаланиш учун ўз ядровий дастуридан воз кечмаслигини яна бир бор такрорлади.