Кобулда ҳарбийлар автобусида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида бир киши нобуд бўлди, 29 киши тан жароҳати олди.

Жароҳатланганларнинг аксари ҳарбийлардир. Мазкур ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” жангарилари ўз зиммасига олди. 2 май куни эса Кобулда Афғонистон парламенти депутати Абдул Сабур Фарид ўз уйи яқинида ўлдириб кетилди. Шунингдек, Афғонистондаги халқаро кучлар таркибидаги даниялик ҳарбий беш кун аввал олган тан жароҳати оқибатида вафот этди.