Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий бугун Ватиканда Рим папаси Бенедикт XVIчи билан учрашди.

Айни пайтда учрашувга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади. Бироқ учрашувлардан олдин Римда ўтказилган матбуот анжумани чоғида Муҳаммад Ҳотамий носронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар ҳануз совуқлигича қолаётганини айтган. Ҳотамийга кўра, бундай вазиятда битта учрашув кифоя қилмайди, бироқ Рим папаси билан кутилаётган учрашув вазиятни яхшилашга қаратилган уринишдир. Ўтган йилнинг сентябр ойида Рим папасининг 14 аср Византия қироли сўзларидан иқтибос келтириши мусулмон оламида кескин норозиликларга сабаб бўлган эди.