АҚШнинг Канзас штатидаги Гринсберг шаҳрида содир бўлган довул оқибатида етти одам нобуд бўлди, камида 30 одам жароҳатланди.

Табиий офат шаҳарнинг катта қисмини вайрон қилди. Бузилган уйлар деворлари остида тирик қолганларни қидириб топиш ишлари давом этмоқда. АҚШда ҳар йили шу каби офатлар кузатилади. 1974 йил апрелида 13та штатда 150та довул юз бергани оқибатида 300дан ортиқ одам нобуд бўлган.