Худкуш кимса Ироқ армиясига сафарбарлик марказида ўзини портлатди.

Ироқ полициясига кўра, ҳужум оқибатида камида тўққиз фуқаро нобуд бўлган, 13 нафари яраланган. Ҳужум ал-Анбар губернаторлигининг Абу Ғраиб қамоқхонаси яқинида амалга оширилган. Исёнчилар АҚШ ҳарбийлари тайёргарликдан ўтказаётган Ироқ ҳавфсизлик кучлари ҳамда сафарбарлик марказларига тез-тез ҳужум қилмоқда. Ўтган ой Бағдоддан шимолда жойлашган ал-Муқдадия шаҳрида худкуш кимса амалга оширган ҳужум оқибатида полицияга ишга жойлашиш учун навбат кутиб турган 17 ироқлик нобуд бўлган эди.